Ана холос:“Реал” Мбаппе ва Холанд трансферига пул топди
“Реал” келаси ёз трансфер бозорида фаол иштирок этишни режалаштирмоқда. AS нашрининг маълум қилишича, мадридликларда катта трансферларни амалга ошириш учун етарли даражада маблағ тўпланган.
Манбага кўра, “Қироллик клуби”да 128 миллион евро нақд пул бор. Шунингдек, клуб ғазнасида 265 миллион евро миқдорида ҳали ишлатилмаган кредит суммалари ҳам йиғилиб қолган.
Бундан ташқари, “Реал” ўтган ёзда Карим Бензема ва Эден Азар каби катта маош оладиган ўйинчилардан қутилди.
Манбанинг таъкдлашича, ҳозир “Реал”нинг молиявий шароити Ҳам Килиан Мбаппе, ҳам Эрлинг Холандни трансфер қилиш имконини беради.
25 ёшли франциялик ҳужумчининг ПСЖдаги шартномаси ёзда тугайди. Бироқ 23 ёшли норвегиялик тўпурар “Манчестер Сити” билан 2027 йилнинг ёзигача ҳамкорлик қилиши белгиланган.
Ҳар икки форвард дунёнинг энг қиммабаҳо футболчилари ҳисобланади. Уларнинг трансфер суммаси 180 миллион евродан баҳоланган.
Фикрлар