Анастасия Потапова "Tashkent Open"да чорак финалига чиқди

Пойтахтимизда ўтаётган Тошкент очиқ турнирида россиялик теннисчи Анастасия Потапова чорак финалга йўл олди.

Анастасия мусобақанинг иккинчи даврасида сербиялик Ольга Даниловични ҳар иккала сетда бир ҳил 6:3, ҳисобида таслим қилди.

Энди "Tashkent Open" турнирининг 1/4 финалида Потапова голландиялик Аранта Рус, ёки словениялик Далила Якуповичга қарши кортга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!