Анчелотти: Америкада футбол газетанинг биринчи саҳифаларига кириши қийин

Карло Анчелотти АҚШда футбол ривожи ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Месси, Бускетс, Альбанинг борлиги Қўшма штатлардаги футболни кучайтиради. Улар ўз жамоаси ўйинига сифат бера оладиган ажойиб футболчилар. 

Умуман олганда, Қўшма Штатлардаги футбол бошқа спорт турлари билан рақобатлашади, аммо газетанинг биринчи саҳифаларига кириш барибир қийин. У ерда Америка футболи, баскетбол ва бейсбол муҳим роль ўйнайди", - деди "Реал" бош мураббийи. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!