Анчелотти: "Аталанта" финалда "Байер"ни бунчалик ишончли тарзда мағлуб этишини ҳеч ким кутмаганди"

"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти "Аталанта"га қарши бўладиган УЕФА Суперкубоги олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ҳар доимгидек осон бўлмайди, чунки бу мавсум бошланиши. Аммо биз барча қийинчиликларга қарамай, ғалаба сари ишонч билан ёндашамиз.

Менимча, "Аталанта" Европа Суперкубогида ўйнашга лойиқ эди, чунки улар Европа Лигасида ажойиб ўйин кўрсатиб, "Ливерпуль" каби топ жамоаларни турнирдан чиқариб юборди. Улар ҳатто финалда ҳам осонлик билан ғалаба қозонишди. Биз бу жамоани жуда ҳурмат қиламиз, лекин умид қиламанки, биз яхшироқ формада бўламиз.

Менимча, "Аталанта" финалда "Байер"ни бунчалик ишончли мағлуб этишини ҳеч ким кутмаганди. Айтганимдек, "Аталанта" ажойиб мавсум ўтказди. Бу ўзига хос ўйин услубига эга жуда хавфли жамоа. "Байер" "Аталанта" футболчиларининг улкан саъй-ҳаракатлари туфайли одатдаги футболини ўйнай олмади.

Биз Жан Пьеро Гасперини билан яхши муносабатдамиз ва дўстмиз. Бизнинг дўстлигимиз "Ювентус"да бошланган. "Аталанта" Гасперини туфайли Европада барқарор ўйин кўрсатмоқда ва у келганидан бери улар Италияда ҳам яхши ишламоқда. У ажойиб иш қилди ва буни давом еттирмокда", - деди "қироллик клуби" устози. 

Эслатиб ўтамиз, Европа Суперкубоги 14 август куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!