Анчелотти: Барчаси адолатли
"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелоттининг фикрича, футболчи Винисиус Жуниор "Олтин тўп" учун овоз беришда ҳақли равишда 8-ўринни эгаллади. Эслатиб ўтамиз, "қаймоқранглилар" ҳужумчиси Карим Бензема совринни қўлга киритди.
“Винисиус “Олтин тўп” учун овоз беришда 8-ўринни эгаллади? Барчаси адолатли. Ҳозирча у ўзи учун муносиб ўринни эгаллади. Бу Винига янада яхшироқ ўйнашга ундайди", - дея фикр билдирди Анчелотти.
Винисиус жорий мавсум "Реал"нинг Ла Лига доирасидаги 9 учрашувида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5 та гол ва битта голли узатмани ёздириб қўйди. Июль ойида футболчи 22 ёшга тўлди.
Фикрлар