Анчелотти "Барселона"га қарши баҳс олдидан нималар деди?

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти “Барселона”га қарши Испания Суперкубоги ярим финалидан ўрин олган ўйиндан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бизда ҳаммаси жойида ва биз мавсумдаги биринчи совринни қўлга киритишни хоҳлаймиз. Бу ўйинни ютиш ҳам, ютқазиш ҳам мумкин. Биз жиддий рақибга қарши бор кучимиз билан ўйнашимиз керак. Ҳаммамиз финалга чиқишни хоҳлаймиз.

Футболчиларимиз бизни фаворит сифатида ҳисоблашларидан хавотирга тушган бўлардим. Илтимос, бу ҳақда ўйламанг. Биз яхши ўйин кўрсата оламиз деб ўйлаймиз ва ғалаба қозониш учун бор кучимизни ишга соламиз" – деди италиялик мутахассис.

"Реал" - "Барселона" ўйини 12 январь куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!