
Анчелотти: "Баъзи футболчилар саломлашишга ҳам эринишади"
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти футболчилар билан муносабатлари ҳақида гапирди.
Италиялик мутахассиснинг сўзларига кўра, баъзи футболчилар билан муаммолар бўлган, аммо охир-оқибат барчаси ҳал қилинган.
"Баъзи футболчилар эрталаб саломлашишга ҳам эринишади, айниқса, агар мен уларни захирада қолдирган бўлсам. Улар футболчи ва инсон тушунчаларини аралаштириб юборишади. Лекин менинг ишим қарор қабул қилишдан иборат. Буни тушунганлар менга салом беришади.
Бир футболчи бор эди, исмини айтмайман, у кийиниш хонасида юзини сочиқ билан беркитиб оларди, фақат мени эшитмаслик учун. Бир куни унга: "Бу шундай давом эта олмайди", дедим", – дея Анчелоттининг сўзларини келтирди Giakomo Poretti подкасти.
Фикрлар