Анчелотти бир ўйинчининг “Реал”даги фаолиятига нуқта қўйди

  • 10 Aug 09:03
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Реал”ни ўтган мавсум Испания чемпиони ва Европа Чемпионлар лигаси ғолибига айлантирган бош мураббий Карло Анчелотти бир футболчи билан хайрлашадиган бўлди.

Tecno

Испания матбуотининг ёзишича, италиялик мутахассис жамоада ҳужумкор футболчи Рейньер хизматларига эҳтиёж йўқлигини таъкидлади.

“Қироллик клуби” мутасаддилари бразилиялик футболчини 2020 йили Бразилиянинг “Фламенго” жамоасидан олиб келганди. Иқтидорли ярим ҳимоячи ҳозирга қадар Бундеслигада “Боруссия Дортмунд”, Ла Лигада “Жирона”, А Серияда “Фрозиноне” каби жамоаларда ижарада ўйнади.

Ёзда 22 ёшли ўйинчи “Реал”га қайтди. Энди клуб уни тўлиқ сотиб юборади. Маълумотларга қараганда, Рейньерга Испаниянинг ўзидан бир неча клуб харидор бўляпти.

Transfermarkt портали бир неча позицияда ўйнай оладиган плеймейкерни 3,5 миллион еврога баҳоламоқда.

 

Comments

You must be logged in to commet!