Анчелотти: Биз бу турнирда ғалаба қозонишни хоҳлаймиз

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Испания кубогининг 1/16 финал босқичидан ўрин олган "Арандина"га қарши бўлиб ўтадиган  ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз ушбу турнирнинг амалдаги ғолибларимиз ва бу мусобақа ўтган йили бизга катта қувонч келтирди. Шу сабабли биз яна ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Биз мусобақадаги юришимизни эртага бошлаймиз ва қўлимиздан келганини қилишга ҳаракат қиламиз. Умид қиламанки, биз энг яхши даражамизни кўрсата оламиз. Мен ўзимга жуда ишонаман. Жамоа қатъиятли, ғайратли ва бор эътиборини ўйинга қаратган", - дея Анчелотти сўзларини келтиради Mundo Deportivo.

Эслатиб ўтамиз, "Арандина" - "Реал" учрашуви 6 январдан 7 январга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 01:30 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!