Анчелотти Бразилиянинг мундиалдаги мағлубиятига асосий сабаб нима бўлганини айтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти жаҳон чемпионатидаги омадсиз иштирок юзасидан фикр билдирди.

«Пентакампеонлар» мусобақани 1/8 финал босқичида тарк этди. Бразилия термаси ушбу босқичда Норвегия жамоасига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Анчелоттининг таъкидлашича, ўйин тақдирига таъсир қилган асосий бурилиш нуқтаси сув ичиш учун берилган танаффус бўлган.

- Менимча, ҳал қилувчи палла ана шу сув ичиш учун тўхташ бўлди, чунки унгача биз ўйинни тўлиқ назорат қилиб турардик. Шуни ҳам тан олиш керакки, норвегияликлар ўз ярим майдонларида тўпни кўп ушлаб туришди. Улар Англияга қарши ўйинда ҳам худди шундай услубда ҳаракат қилишганди ва ўшанда ҳам ғалаба қозонишлари мумкин эди.

Эҳтимол, хатом шу ерда бўлгандир: мен назоратни йўқотдик, деб ўйладим, аслида эса бундай эмас эди. Бир нечта тактик ўзгаришлар киритдим ва шундан сўнг бизга Холанд гол урди, – дея Анчелотти сўзларини ESPN келтиради.

Норвегия терма жамоаси чорак финалда Англияга қўшимча дақиқаларда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Мусобақа ғолиблиги эса Испанияга насиб этди – финалда улар Аргентина устидан 1:0 ҳисобида зафар қозонди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!