Анчелотти фикридан қайтди!

"Реал" Мадрид бош мураббийи Карло Анчелотти "қироллик клуби"да ишлагандан сўнг фаолиятини якунлаш ҳақидаги фикрини ўзгартирди. Мавсум бошида италиялик мутахассис "Реал"даги фаолиятидан сўнг мураббийликни тугатишини маълум қилганди.
 
"Реал"да ишлаганимдан кейин фаолиятимни якунлайман, деганмидим? Йўқ, бугун мен бу сўзларни рад этаман ", деди Анчелотти "Вальядолид" билан ўйин олдидан матбуот анжуманида.
 
Анчелотти бир неча ойдан бери Бразилия терма жамоаси устозлигига тайинланиши борпасида хабарлар тарқалган эди. Италиялик мутахассиснинг "қаймоқранглилар" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!