Анчелотти колумбияликларни йиғишда давом этади

"Атлетико" ярим ҳимоячиси Сантьяго Арьяс фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

Журналист Никол Скиранинг маълум қилишича, Арьяс "Эвертон"даги учинчи колумбиялик футболчига айланади (ҳимоячи Йерри Мина ва ярим ҳимоячи Хамес Родригесдан кейин).

Инглиз клуби мадридликлар билан трансфер бўйича музокараларни бошлаб юборган.

Аввалроқ, Арьяс коронавирусга топширган тести мусбат натижа бергани ва карантинга олингани ҳақида хабар берилганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар