Анчелотти Ла Лига чемпионлиги учун "Реал"га асосий рақобат қиладиган жамоа қайсилигини айтди

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Ла Лигадаги чемпионлик пойгасида кимни асосий рақиб, деб билишини айтди.

"Агар сиз турнир жадвалига қарасангиз, ҳозир бизга энг яқин клуб бу "Севилья". Биз айнан шу жамоа билан курашишимиз керак. Бу ажойиб мухлисларга эга маҳоратли жамоа", - деди италиялик мутахассис.

“Реал” Испания чемпионатининг 18 туридан сўнг, 43 очко жамғарган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.

“Севилья” пешқадамдан 6 очкога ортда қолмоқда. Бироқ андалусияликлар “Реал”дан битта ўйин кам ўтказган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sattorov Xayriddin
20/12/2021 15:34
Omad yorbusin faqat olģa madrid
Sattorov Xayriddin
20/12/2021 15:34
Real madrid yutsinda xama uyini