Анчелотти мағлубият ҳақида: “Бу шунчаки ўртоқлик ўйини”

“Реал Мадрид” бош мураббийи Карло Анчелотти “Барселона”дан (2:1) учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини айтди.

“Биз тайёргарликни давом эттирмоқдамиз ва футболчилар аста-секин қайтишмоқда. Бу ўйинлар уларга ўйнаш вақтини бериш учун яхши."

"Иккита мағлубият? Биз хавотир олмаяпмиз, бу шунчаки мавсумолди ўйинлари ва натижалар биз учун муҳим эмас.

Мавсум олдидан ўйинчиларни мавсумга тайёрлаш керак. Ушбу ўйинлар ўйинчиларга шаклланишга ёрдам беради. 7 август куни тайёргарликнинг бошқа жиҳатларига эътибор қаратамиз.

Винисиус ёзда қаттиқ меҳнат қилгани учун яхши спорт формада қайтди.

“Лунин? Куртуа бугун ўйнади, кўрамиз, кейинги ўйинда ким майдонга тушади”,- деди Италиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!