Анчелотти: “Мбаппе 50 тадан кўпроқ гол ура олади”
“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти “Аталанта” қарши Сеперкубок финалидан сўнг ўз фикрларини билдирди.
“Беллингем, Вини, Родриго ва Мбаппени 2014 йилги жамоа билан солиштириш қийин. Ўшанда бизда Бейл, Бензема ва Роналду бор эди. Улар шунчаки, ажойиб ҳужумчилар триоси бўлишган.
Янги ярим ҳимояга келсак, улар катта меҳнат қилишди. Биринчи тайм унча яхши бўлмади. Лекин, ярим ҳимоячилармиз ҳимояда яхши ўйнашди.
Трансферлар ойнаси биз учун ёпилди. Мен янги ўйинчи харид қилишни сўрамайман.
Камавинга асосий таркибда бўлиши мумкин эди. Афсуски у жароҳат олди. Унга соғлик тилайман.
Мбаппе бу мавсум 50 тадан кўпроқ гол уришга катта имкони бор”,- деди италиялик мутахассис ўз шогиртлари ҳақида.
УЕФА Суперкубоги финалида “қироллик клуби” “Аталанта”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Голларга Федерико Вальверде ва Килиан Мбаппе муаллифлик қилишди.
Фикрлар