Анчелотти: "Месси мундиалда ғалаба қозонди, Роналду эса..."

"Реал" Мадрид бош мураббийи Карло Анчелотти Мессининг жаҳон чемпионатида зафар қучгани ҳақида гапирди. Шунингдек, у Роналду борасида ҳам фикр билдирди.

"Икки футболчи ўртасидаги рақобат уларнинг иккаласига ҳам мотивация берди. Охирги йилларда улар футбол оламининг бош меъморлари бўлишди.

Месси энди фаолиятини жаҳон чемпионлиги билан якунлайди. Роналдуда бундай бўлмади. Лекин у ҳали ҳам юксак мартабага эга. 

Айниқса, "Реал" Мадридда. Криштиану ҳамиша мухлислар қалбида қолади", - деди италиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!