Анчелотти Модричга зўр иш таклиф қилди

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти жамоанинг 38 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи Лука Модрич агар мавсум охирида футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилса, уни ўзининг мураббийлар штабига ишга таклиф қилди. Бу ҳақда журналист Рамон Альварес де Монт ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.

Манбага кўра, хорватиялик ярим ҳимоячи Анчелоттининг таклифини ижобий қабул қилган, бироқ ҳали футболчилик фаолиятини давом эттириши учун етарлича кучи бор эканлигина ишонмоқда.

Қайд этилишича, Модричга айни дамда АҚШ ва Саудия Арабистони клублари қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг ўзи ҳам Америка клубларидан бирида ўйнашни афзал кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВда Модрич "Реал"даги ўйин вақтидан норозилиги ва Мадрид клубини тарк этиш вариантларини кўриб чиқаётгани ҳақида маълумот пайдо бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!