Анчелотти: Мураббийларнинг ҳеч нарса қилмайдиган ва зарар етказадиган турлари бор!

  • 30 апрель, 2024, 01:32
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Карло Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

Эртага "Реал" Чемпионлар лигаси ярим финали доирасида Мюнхен клуби билан ўйнайди. 

- Эртангидек ўйинда тажрибангиз қанчалик асқатади? 

- Асосий роль ҳеч қачон мураббийга тегишли эмас. Мураббийларнинг икки тури бор. Ҳеч нарса қилмайдиганлар ва кўп зарар етказадиганлар. Мен биринчи бўлишга ҳаракат қиламан. 

- Ўйин футболчиларга тегишли. Сиз уларга маълум стратегия ҳақида айтиб беришингиз, уларни ишонтиришингиз мумкин. Бироқ ҳал қилувчи омил уларнинг фидойилигидир. 

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!