Анчелотти ўзини ҳайратга солган “Реал”нинг уч ўйинчиси номини айтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Карло Анчелотти бошчилигидаги “Реал” Европа Чемпионлар лигаси умумий босқич олтинчи турида Бергамода “Аталанта”ни  3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Мадридликларга ғалаба келтирган голлар Килиан Мбаппе, Винисиус Жуниор ва Жуд Беллингем ҳисобига ёзилди.

Карло Анчелотти учрашувдан кейин ўзини ҳайратга солган ўйинчилар борлигини тан олди.

- Бу гал ажойиб ўйин кўрсатган футболчилар бор. Даниэль Себальос ажойю ўйнади ва бу менга жуда ёқди. Фран Гарсия ҳам юқори савияда ўйнади. Браим Диас мени қойил қолдирди, - деди италиялик мутахассис.

Бу ғалабадан кейин мадридликлар умумий рейтингда 18-поғонага кўтарилиб олди ва кейинги босқичга чиқиш учун курашиш имконини сақлаб қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!