Анчелотти Рабьони "Эвертон"га чорламоқда

“Эвертон” ва “Лион” клублари давралар оралиғида “Ювентус” хавбеки Андриен Рабьони ўз сафига қўшиб олишмоқчи. Бу ҳақда Telefoot нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра инглиз клуби ҳам, француз клуби ҳам 26 ёшли футболчини мавсум якунига қадар ижарага олмоқчи. Бироқ, туринликлар уни қўйиб юборишни исташмаяпти. Рабьонинг ўзи эса Франция терма жамоаси сафида Евро-2020 да иштирок этиш учун доимий ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида бошқа жамоага ўтишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Рабьони “Эвертон”га шахсан жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти таклиф қилмоқда. Айтиш керакки улар ПСЖ сафида бирга фаолият олиб боришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!