Анчелотти “Реал” Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишига ишонмайди

“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти Чемпионлар лигасининг янги мавсуми фаворитларини санаб ўтди.

- Европа Чемпионлар лигасида ким ғолиб бўлади? Катта сюрпризлар бўлмайди. Ҳаммаси аввалгидек қолади. “Манчестер Сити”, ПСЖ ва “Бавария”  каби катта клубларнинг имконияти жуда юқори.

Испан клублари ҳам мусобақада ғолиб чиқиш учун уриниб кўради, - деди Карло Ачелотти УЕФА сайтига берган интервьюсида.

“Реал” УЕФА Чемпионлар лигасидаги сўнгги совринини айнан Карло Анчелотти бошчилигида қўлга киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!