Анчелотти "Реал" мухлисларига хушхабар айтди

  • 22 октабря, 2022, 16:18
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг “Реал” клуби Испания чемпионатининг “Севилья”га қарши баҳсига деярли йўқотишларсиз келмоқда. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти ОАВ вакиллари билан суҳбатда айтиб ўтди.

Tecno

Матбуот анжуманида италиялик мутахассис дарвозабон Тибо Куртуа жароҳатини даволагани ва майдонга тушиши мумкинлигини айтди. Учрашувда қатнашиши сўроқ остида бўлган ягона футболчи Дани Себальос ҳисобланади.

"Реал" Мадриднинг "Севилья"га қарши ўйини 22 октябрь, шанба куни "Сантьяго Бернабеу" стадионида бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.

Ушбу учрашув олдидан мадридликлар Ла Лигада пешқадамлик қилмоқда, меҳмонлар эса 12-ўриндан жой олган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию