Анчелотти "Реал"да қоладиган бўляпти

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти тез орада жамоа билан шартномасини узайтириши мумкин.

Айни дамда италиялик мутахассис кетишдан кўра янги шартнома имзолашга яқинроқ, деб хабар беради таниқли "Marca" нашри. Анчелотти бошқа жойда ишлашни хаёлига ҳам келтирмаяпти, "Реал" эса мавсум охирида янги мураббий тайинлаш ҳақида ўйламаяпти. Яқин кунларда Флорентино Перес Карло билан учрашиб, келгусидаги ҳамкорлик шартларини муҳокама қилади.

Анчелоттининг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг июнигача мўлжалланган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ матбуотда келаси ёздан италиялик мутахассис Бразилия терма жамоасини бошқариши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!