Анчелотти "Реал"да қолишга тайёр
Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелоттининг тақдири ҳали ҳам номаълумлигича қолмоқда. "AS" нашрининг хабар беришича, италиялик мутахассис келажаги борасида якуний қарорга келмаган.
Манбанинг хабар беришича, Анчелотти Бразилия терма жамоаси таклифига қарамай, "қироллик клуби" билан янги меҳнат шартномасини имзолашга тайёр. Томонлар ўртасидаги амалдаги келишув жорий мавсум охирида якунига етади. Бу масалада ҳаммаси "Реал Мадрид" хўжайинларига боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, 64 ёшли мутахассис 2021-йил июль ойидан буён “қаймоқранглилар”ни бошқариб келмоқда.
Фикрлар