Анчелотти "Реал"да қолиши мумкин

Италиялик мутахассис Карло Анчелотти ўзининг келажаги ҳақида бир қарорга келмаган, деб хабар қилмоқда "El Chiringuito TV" нашри.

Манбанинг маълум қилишича, "Реал Мадрид" устози ҳозирча Бразилия терма жамоаси билан келишувга эришмаган. Анчелотти раҳбариятдан таклиф тушса, "қироллик клуби" билан янги шартнома имзолаш ҳақида ўйлаб кўриши мумкин.

Карло ва "қаймоқранглилар" ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси муддати жорий мавсум охиригача амал қилади.

"Реал Мадрид" Ла Лиганинг янги мавсумини тўртта ғалаба билан бошлади ва турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!