Анчелотти “Реал”га кўп гол урадиган ҳужумчи топди

“Реал” раҳбарияти ҳужум чизиғини кучайтириш борасида изланишларни давом эттирмоқда. “Қироллик клуби” бош мураббийи Карло Анчелотти ҳужум марказида Александр Исаакни кўрмоқчи.

24 ёшли швециялик ҳужумчининг трансфер ҳуқуқи “Ньюкасл”га тегишли.

Мадридликлар бош мураббий талабига кўра, бу трансферни январда амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда.

Александр Исаакнинг “қарғалар” билан шартномаси 2028 йилнинг ёзигача тузилган. Бироқ харидорлар унинг трансферини 70 миллион евро атрофидаги маблағ эвазига ҳал қилиш имкониятига эга.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!