Анчелотти “Реал”нинг энг ақлли футболчиси кимлигини айтди

  • 27 августа, 2023, 21:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Боруссия Дортмунд” клубидан “Реал”га кўчиб ўтган Жуд Беллингем ёш бўлишига қарамай, дарроқ мадридликлар етакчисига айланди.

Tecno

20 ёшли ярим ҳимоячи учта учрашувда рақиблан дарвозасини тўрт маротаба ишғол қилиб, жамоа тўпурари бўлиб турибди.

Бош мураббий Карло Анчелотти англиялик ўйинчининг имкониятларини жуда юқори баҳолади.

- Жуд Беллингем тўпсиз ҳам ажойиб ҳаракат қилади. У жуда ақлли футболчи, рақиб жарима майдончаси ичида керакли вақтда, керакли жойда бўлишни билади. Унинг қобилияти ҳайратланарли даражада, - деди Карло Анчелотти.

Эслатиб ўтамиз, мадридликлар бу футболчи учун 103 миллион евро тўлаган. Бундан ташқари, дортмундликлар Беллингемнинг натижаларидан келиб чиқиб, яна 30 фоизгача бонус олади.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию