
Анчелотти: Родриго менинг рақамимни билади, Неймар биладими-йўқми аниқ эмас
Бразилия терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаши доирасидан ўрин олган Чили ва Боливияга қарши ўйинлар учун қайдномаси эълон қилинди. Ушбу таркибдан Неймар ва "Реал Мадрид" футболчиси Родриго жой олмади. Ушбу ҳолатга жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти ўз муносабатини билдирди.
“Неймар ва Родриго чақирилиши учун улар яхши жисмоний ҳолатда бўлишлари керак. Агар қўшимча тушунтириш исташса, мен билан боғлансинлар. Родриго менинг рақамимни билади, Неймар биладими-йўқми аниқ эмас, лекин эҳтимол билса керак”, — деди мутахассис.
Маълумот учун, бир неча кун олдин "Сантос" клуби Неймарнинг жароҳат олганлиги маълум қилган эди.
Фикрлар