Анчелотти: Хамес "Наполи"га ўтади деб умид қиламан

“Наполи” бош мураббийи Карло Анчелотти “Реал” ва “Бавария”даги собиқ шогирди Хамес Родригеснинг неаполликлар сафига ўтишига умид қилмоқда.

“У жамоамизга ўтадими, йўқ буни билмайман. Лекин, бунга умид қиламан. Мен Хамесни яхши биламан, у ярим ҳимоянинг исталган позициясида ўйнай олади. Мен ундан чап қанот, ўнг қанот ва ярим ҳимоя марказида ҳам фойдаланганман. Унинг майдондаги позицияси умуман муаммо бўлмайди. У кўплаб позицияларда ўйнашга мослаша олади”, - дейди италиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан колумбиялик футболчини АҚШда бўладиган илк мавсумолди йиғинига олиб кетмади. Шундан келиб чиқадиган бўлсак, унинг бошқа жамоага ўтиши ҳақиқатга анча яқин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!