Анчелотти: Хамеснинг трансфери бўйича музокаралар давом этмоқда

“Наполи” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти “Реал” хавбеки Хамес Родригес билан музокаралар давом этаётганини айтди.

“Хамес кўплаб позицияларда ўйнаши мумкин – ҳужумчи ортида ёки қанотда. Мен уни туғилган куни билан табрикладим. Унинг трансфери масаласида эса музокаралар давом этмоқда ва бу жуда кўп вақт олади. Агар трансфер амалга ошмай қолган тақдирда ҳам биз кучли жамоа шакллантиришда давом этамиз”, - дейди италиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Наполи” президенти “Реал” колумбиялик футболчи учун жуда ҳам кўп маблағ сўраётгани ва агар вазият ўзгармаса, ушбу трансфер барбод бўлиши ҳақида айтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!