Анчелоттидан бита яхши, битта ёмон хабар

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти матбуот анжуманида ҳужумчи Карим Бензема 18 сентябрь куни бўлиб ўтадиган “Атлетико”га қарши Ла Лиганинг 6-тур учрашувида майдонга тушмаслигини айтди. Айни пайтда жароҳатидан фориғ бўлган ҳимоячи Эдер Милитао "қаймоқранглилар"га ёрдам бера олади.

"Бензема ўйинга тайёр эмас, у фақат индивидуал машғулотларни давом эттирмоқда. У халқаро танаффусдан кейин қайтади.

Милитао ўйнашга тайёр. У машғулотлар олиб бормоқда ва дастлабки дақиқалардан майдонга туша олади. Лекин бунинг акси ҳам бўлиши мумкин. Сабаби тўлиқ ишонч ҳосил қилганим йўқ. Мен 11 нафар футболчини танлай оламан ва бунда хато қилишга ҳаққим йўқ”, дейди Анчелотти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!