Андер Эррера: Сўнгги дақиқаларда гол уриш “МЮ”нинг тарихий қадриятидир
Ads

 

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Андер Эррера "Кристал Пэлас"га қарши (2:1) ўйиндан кейин ўз фикрини билдириб ўтди. Учрашувнинг 88-дақиқасида Златан Ибраҳимович ғалаба тўпини киритган эди.

"Манчестер Юнайтед" учун сўнгги дақиқаларда гол уриш тарихий қадрият бўлиб қолган. Аммо тўғрисини айтсам, шахсан ўзим бу ишни анча олдин амалга оширишни истаган бўлардим.

Бу бизнинг энг яхши ўйинимиз эмас, аммо биз ғалаба учун керакли бўлган ўйин намойиш қилдик. Энг муҳими - уч очко ишлаб олдик. Шунингдек рақибларимиз ҳам ғалаба қозонишди. Фақат "Арсенал" "Эвертон"дан мағлубиятга учради," - деди Эррера.