
"Andijon" – "Paxtakor": Matnli translyatsiya
Assalomu alaykum, qadrli futbol ixlosmandlari! O‘zbekiston Superligasi 19-turidan o‘rin olgan "Andijon" - "Paxtakor" uchrashuviga xush kelibsiz. O‘yinni saytimiz orqali matnli ko‘rinishda kuzatib borishingiz mumkin.
- 90+4'
Ўйин ўз якунига етди. "Пахтакор" бу мавсумда илк бор мағлуб бўлмоқда.
- 90+4'
Қўшиб берилган вақт ўз якунига етди. Ҳакам эса хуштагини чалмаяпти.
- 90+3'
Ҳожиакбар Алижоновнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
- 90+2'
"Андижон" ҳужумда ўйин қоидасини бузди.
- 90'
Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 89'
"Шерлар" "Андижон" жарима майдони ичида яхши вазиятга эга бўлди. Аммо фойдалана олмади.
- 88'
Юқоридан узатиб берилган тўпни Ҳожимат Эркинов тўхтата олмади.
- 86'
Майдонда ўзгариш. Диёр Раҳимқулов. Фарҳод Соҳибжонов ўрнига майдонга тушди.
- 82'
Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида "Пахтакор" босимни оширмоқда
- 81'
Қанотдан етказиб берилган тўпни "Андижон" дарвозасига тўғрилаб юборадиган футболчи топилмади.
- 79'
"Андижон"да Исроилов ўрнига Исмоилов туширилди
- 78'
Темировнинг бош билан йўллаган зарбасини Адҳамов ушлаб олди
- 74'
Сайфиев ўрнига Муҳитдинов,, Матич ўрнига эса Темиров туширилди
- 73'
Фарҳод Соҳибжонов огоҳлантирилди
- 70'
Чобанов қоида бузмай тўпни олиб қўйди
- 67'
Матич бирга-бир вазиятга чиқиб борди, Адҳаммов масофани қисқартириб, тўпни уриб юборди. Қолаверса, ён ҳакам байроқчасини кўтариб офсайд қайд этди
- 64'
"Пахтакор" футболчиси тўпни дарвозабонга узатишда хатога йўл қўйди, кейинчалик унинг хатосини Қувватов тўғрилади
- 61'
"Андижон" футболчиси ҳужумда қол ишлатди
- 60'
"Пахтакор" ҳисобни тенглаштириш учун олдинга ўтмоқда
- 54'
Соҳибжоновда яхши имконият бўлиши мумкин эди, аммо Алижонов қоида бузмай тўпни олиб қўйди
- 50'
"Андижон"дан Қосимов огоҳлантирилди
- 46'
Иккинчи бўлим бошланди!
- 46'
"Пахтакор"да ўзгариш: Холматов ўрнига Эркинов, Турғунбоев ўрнига Ҳамдамов, Собирхўжаев ўрнига Аброр Исмоилов туширилди
- 45'
Жамоалар майдонга қайтмоқда
- 45'
Биринчи бўлим якунланди!
- 45'
Матич ҳужумда фол ишлатди
- 43'
Абдуғани Камаловнинг жаримадан узатган тўпини Қуватов эгаллаб олди
- 41'
Чобанов Соҳибжоновга нисбатан фол ишлатди
- 37'
Черан жарима зарбасидан кучли зарба йўллади, бироз ноаниқ
- 35'
Азиз Турғунбоевнинг жарима майдони чизиғи устидан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди
- 31'
Сайфиевнинг қанотдан узатган тўпини дарвозабон ушлаб олди ва тезкор ўйинга киритди
- 28'
Голдан руҳланган "бургутлар" олдинга ўтишмоқда
- 25'
ГООООООООЛ! "Андижон" учрашувда ҳисобни очди. Фарҳод Соҳибжонов Қувватонинг бўйидан тўпни ошириб дарвозага жойлаб қўйди.
- 20'
Турғунбоевнинг бурчак тўпидан йўллаган зарбасини дарвозабон қайарди
- 20'
Майдон марказида Турғунбоевга узун пас узатилди. Турғоев тўпга етиб бориб жарима майдони ичига узатди, ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
- 18'
Рақибидан тўпни олиб қўйган Фарҳод Соҳибжонов кейинчалик уни майдон ташқарисига чиқариб юборди
- 14'
"Андижон" ўйинда ҳисобни очиши мумкин эди. Қувватов тўпни қулларидан чиқариб юборди, кейинчалик Чобанов уни узоқлаштирди
- 11'
Собирхўжаевнинг чап қанотдан узатган пасини дарвозабон муштлари билан уриб юборди
- 8'
Жарима зарбасидан етказиб берилган тўпни “Пахтакор" ҳужумчиси дарвозага тўғрилаб қўйолмади.
- 5'
Павел Забелин ўйиндан ташқари холатда қолиб кетди
- 2'
Сайфиев тўпни ҳаволатиб жарима майдони ичига узатди. Турғунбоев тўпга ета олмади
- 1'
Фарҳод Собиржонов Алижоновни йиқитди
- 1'
Учрашувга старт берилди! Тўпни "шерлар" ўйинга киритиб берди.
- 0'
Жамоалар майдонга чиқиб келмоқда
Fikrlar