"Андижон" - АГМК ярим финал учун курашади. Ўзаро ўйинлардаги натижалар қандай?
Бугун Андижон шаҳрида Ўзбекистон кубоги чорак финал доирасидаги навбатдаги учрашув бўлиб ўтади.
Унда АГМК "Андижон" жамоаси билан ярим финал йўлланмаси учун курашади.
Ўйин битта учрашувдан иборат бўлади ва бўлажак баҳсда ғолиб номи аниқланади. Агарда асосий вақтда ғолиб номи аниқланмаса, унда қўшимча экстра таймлар белгиланади ва ўшанда ҳам дуранг қайд этилса, кейинчалик пенальтилар сериясига навбат берилади.
Бўлажак ўйин мазкур қарама-қаршилик тарихида барча мусобақалардаги 27-ўйинга айланади.
АГМК "Андижон"га қарши учрашувларда 16 маротаба ғалаба қозонган. "Андижон" эса 6 бор ютуққа эришган ва қолган 4 баҳсда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати ҳам АГМК фойдасида: 50-32.
Жамоалар айнан кубок доирасида 4 маротаба ўзаро ўйнаган ва 2 тадан ғалабага эга.
Учрашувни тажрибали ҳакам Виктор Серазитдинив бошқаради. Ўзбекистон кубоги чорак финал босқичида ВАР тизимидан фойдаланилмайди.
Фикрлар