«Андижон» - «Турон». Превью
Эртага Наманган шаҳрида водий дербиси баҳси бўлиб ўтади. Унда Суперлиганинг икки аутсайдери - "Андижон" ва "Турон" жамоалари ўзаро баҳс олиб боради.
Жамоалар шу кунгача расмий ўйинларда фақатгина бир марта тўқнаш келишган. Ушбу баҳсда яйпанликларнинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати - 0:1, "Турон" фойдасига.
Шунингдек, жамоалар ўзаро икки назорат учрашуви ҳам ўтказган бўлиб, бирида «Турон» жамоаси 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, бирида «Андижон»нинг қўли баланд келган - 2:0. Назорат учрашувларидаги тўплар нисбати 4:3 "Андижон" фойдасига.
“Андижон” футбол клуби мазкур учрашувни номинал мезбон сифатида Намангандаги “Марказий” стадионда ўтказади. Учрашув 31 июль — шанба куни 20:00 да старт олади.
Фикрлар