"Андижон" Абдуллажонов билан хайрлашди
Ёзги селекция чоғида айрим ўйинчилар "Андижон"ни тарк этгани хусусида сизларни бохабар қилиб бордик. Бу сафар яна бир футболчи билан ўзаро келишув тўхтатилди.
Жорий мавсум бошида жамоага таклиф қилинган 28 ёшли ярим ҳимоячи Суннатилла Абдуллажонов “Андижон”ни тарк этди.
Икки томон ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилдилар ва футболчи билан дўстона равишда хайрлашганини маълум қиламиз.
"Андижон" матбуот хизмати.
Фикрлар