"Андижон" Анталияда Европа клубларига қарши ўйнайди
“Андижон” қишки йиғиннинг иккинчи босқичини хорижда ўтказади.
22 январдан 26 февралга қадар Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ташкиллаштирилади. У ерда давом этадиган 35 кунлик тайёргарлик жараёнида “Бургутлар” 9 та назорат учрашувини ўтказиши кўзда тутилган.
Ҳозирга қадар 7 та спарринг-рақиблар номи маълум. Эътиборлиси, “Андижон” Анталияда асосан Европа клубларига қарши баҳс олиб боради. Тез орада яна иккита рақиб номи маълум бўлади. Бир кунда иккитадан ўйин ҳам белгиланган.
“Андижон” жамоасининг Анталияда ўтадиган ўртоқлик учрашувларидаги рақиблари:
25 январь. “Андижон” – “ЛКС Лодзь” (Польша)
29 январь. “Андижон” – “Ворскла” (Украина)
2 февраль. “Андижон” – “Борац Баня-Лука” (Босния ва Герцеговина)
7 февраль. “Андижон” - “АСК Войтсберг” (Австрия)
7 февраль. “Андижон” – “Рауфосс” (Норвегия)
13 февраль. “Андижон” – “ФК Зелин” (Чехия)
17 февраль. “Андижон” – Вишиста Краков” (Польша)
Фикрлар