"Андижон" биринчи гол урди, АГМК эса ғалаба қозонди (видео)

Бугун Coca Cola Суперлигасида 11-турида мавсум давомида бирор марта ҳам мағлуб бўлмаган ягона жамоа – АГМК мавсум давомида бирорта ҳам ўйинда ғалаба қозона олмаган “Андижон”га қарши майдонга тушди.

Тошкент темир йўл муҳандиялари институти майдонида кечган беллашувда ҳисобни андижонликлар очишган бўлсада, якунда олмалиқликлар 1:3 ҳисобида ғалабани ўз томонига оғдириб олишди. АГМК сафида Элгужа Григалашвили (61'), Санжар Турсунов (74') ва Мате Ватцадзе (79') ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган бўлса, “Андижон”нинг ягона голига Жамшид Ҳасанов (51') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!