"Андижон" бугун Россия премьер-лигаси жамоасига қарши майдонга тушади

“Андижон” нинг Анталиядаги йиғини доирасидаги иккинчи назорат учрашуви 3 февраль куни Воронежнинг “Факел” клубига қарши бўлиб ўтади. Ушбу жамоа Россия премьер-лигасида 13-ўринда боряпти.

12 январдан “Факел” Анталиядаги йиғинини бошлаган. Дастлаб Сербиянинг “Спартак Суботица” жамоасига қарши майдонга тушди ва 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Навбатдаги ўйинини Сербиянинг яна бир клуби – “Графичар”га қарши ўтказди. Акбашев ва Ершовнинг голлари эвазига “Факел” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

30 январь куни учинчи назорат учрашувида Болгариянинг “Славия” жамоаси билан беллашди. Аввалига Акбашев 5-дақиқада ҳисобни очди. Димитиров 57-дақиқада мувозанатни тиклаганига қарамай, Марков 68-дақиқада “Факел”ни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди – 2:1. Ушбу натижа учрашув охиригача ўзгармай қолди.

3 февраль кунига “Факел” иккита ўйин режалаштирган. Дастлаб “Андижон” билан, сўнгра куннинг иккинчи ярмида “Чайка” клубига қарши майдонга тушади.

уйин

“Факел” клубини россиялик 47 ёшли мутахассис Дмитрий Анатольевич Пятибратов бошқариб келмоқда. У бош мураббий сифатида 2022 йилнинг 18 сентябридан иш бошлаган. Аслида Пятибратов “Факел”да 2020 йилдан бери фаолият кўрсатиб келяпти. Бунгача мураббийлар штабида ишлаб келган. Айтиш лозимки, у бош мураббий сифатида “Факел”да дебютини бошлаган.

“Андижон” – “Факел” жамоалари иштирокидаги учрашув 3 февраль куни, Белекдаги “Titanik Deluxe Football Center” стадионида маҳаллий вақт билан 11:30 да бошланади. Тошкент вақтига 13:30 га тўғри келади.

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!