"Андижон" дарвозабони: "Бу учрашувда ҳам яхшироқ ўйнашимиз керак"

“Машъал”га қарши баҳсда "Андижон" дарвозасини ишончли ҳимоя қилиб, ғалабага муносиб ҳиссасини қўшган дарвозабон Хуршид Ходжаев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчи навбатда ғалаба қозонганимиз учун Худога шукр. “Машъал” билан қийин бўлишини билардик ва ростдан ҳам шундай бўлди. Мураббийлар ҳам учрашувдан аввал бизга “Машъал”ни кучли ва кучсиз томонларини кўрсатиб, бизни ўйинга тайёрлашганди. Биз учун муҳим ўйин эди. Чунки турнир жадвалининг юқори қисмида зичлик юзага келган.

Биз кўпроқ ҳисобга қараб ўйнадик. “Машъал” ўз уйида кучли ўйнайди. Кейинги учрашувида омад тилайман. Бизда кетма-кет учрашувлар - 3 сентябрь куни АГМК билан, 7-куни “Машъал”га қарши майдонга тушдик. Энди 10 сентябрда “Бухоро” билан ҳам қийин ўйин кутиб турибди. Бу учрашувга ҳам тикланиб яхшироқ ўйнашимиз керак. Ўйинларнинг ораси қисқа бўлганлиги учун бироз қийин бўляпти. Аммо Худо хоҳласа, умид қиламизки, ҳаммаси яхши  бўлади”, - дейди Ходжаев.

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!