"Андижон" энди "Машъал" учун ноқулай рақиб...ми? ёхуд бугун про лигада 19-тур бошланади

Бугун футбол! Про лигада ҳал қилувчи палла бошланади. Юқори бешликдаги жамоалар алоҳида ажратилган ҳолда курашни давом эттирадилар. Мусобақа пешқадами бўлиб турган бизнинг жамоамиз – “Андижон” чемпионатнинг 19-тур доирасида Муборакда “Машъал” меҳмони бўлади. Айнан қуръага кўра яна Муборакда тўп сурамиз.

Бу йилги мавсумда уларга қарши икки марта ўйнадик. Андижон ва Муборакдаги учрашувларда бир хил – 2:1 ҳисобида рақиб мағлубиятга учратилди.

Умумий ҳисобда эса бу сафаргиси жамоаларнинг 37-ўйинига айланади. “Машъал”да 18, “Андижон”да эса 13 та ғалаба бор. 5 та учрашув дуранг билан якун топган. Тўплар нисбати 52\42.

“Машъал”га қарши охирги 6 та учрашувдан буён “Андижон” мағлубиятсиз сериясини давом эттирмоқда.

2022 йил. 1-давра

“Андижон” – “Машъал” – 2:1

2-давра

“Машъал” – “Анидижон” – 1:2

2021 йил. 1-давра

“Андижон” – “Машъал” – 1:1

2-давра

“Машъал” – “Андижон” – 0:1

2020 йил. 1-давра

“Машъал” – “Андижон” – 0:0

2-давра

“Андижон” – “Машъал” – 2:1

Умид қиламизки, Виктор Кумиков бошчилигидаги севимли жамоамиз “Машъал”га қарши ғалабали сериясини яна давом эттирган ҳолда мухлисларни қувонтиради.

Эслатиб ўтамиз, “Машъал” – “Андижон” учрашуви бугун соат 16:45 да бошланади. Ўйин “Futbol TV” телеканалида тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
салахидин
24/09/2022 13:40
Андижон ютказсин
Жабборов Ахмаджон
24/09/2022 10:46
Андижонга омад ва Туронга ҳам.
Abbos Nosirov
24/09/2022 08:43
Андижон олга