Coca-Cola Суперлигада 13-ўринни банд этиб турган “Андижон” клуби 22-турда Термизда “Сурхон” жамоасидан кичик ҳисобда мағлубиятга учраганди.

Ушбу беллашувдан кейин жамоа раҳбарияти футболчиларнинг ўйинидан норози бўлган. Шу сабабли, икки нафар футболчи – ҳужумчи Сирож Мелиев ҳамда ҳимоячи Нодир Мавлонов билан хайрлашишга қарор қилинди. Клуб раҳбари Журъатбек Қувватовнинг sports.uzга маълум қилишича, ушбу ўйинчилар ишончни оқлай олмаган.

мавлонов

Эслатиб ўтамиз, “Сурхон”га қарши учрашувдан сўнг, Бахтиёр Ҳамидуллаев бош мураббийликдан озод этилди ва ўрнига Отабек Ғуломхўжаев тайинланди. “Андижон” эса 23-тур доирасида 19 ноябрь куни “Машъал”ни қабул қилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Алишер Собиров
08/11/2020 22:33
Бу билан футбол булмайди фикрм пойтахтга нима кераги бор 3..4та жамоани 1та жамоа килилар ишкибозам киради интрига кайтади.колган пулларни бошка жамоаларга бериш керак ва савияси буйича бир хил жамоалар купайади кейинг жахон чемпионат тугрисида уйлаш керак