"Андижон" клуби 11 футболчи билан шартнома имзолади

  • 19 февраль, 2021, 22:48
  • Bekzod Isayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Анжидон" клуби бир қатор футболчилар билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Tecno

"Бургутлар" таркибни кучайтиришда давом этмоқда. Андижонликлар 8 ўйинчини ўз сафига қўшиб олишди. Улар Камрон Нажафалиев, Иброҳим Отахонов, Абдувоҳид Ғуломов, Низомиддин Зиёвутдинов, Жасур Умирзоқов, Муҳаммад Исаев, Абдулхай Исмоилов, Жавохир Қиличев.

Шунингдек, ўтган мавсумда "Андижон" шарафини ҳимоя қилган Усмонали Исмоналиев, Жамшид Ҳомидов ва Бахтиёр Қосимов янги мавсумда ҳам "бургутлар" сафида қолади. Улар клуб билан битимни узайтиришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!