"Андижон" клуби логотипи ўзгарди (фото)

Хабарингиз бор "Aндижон" клубида янги мавсум учун катта режалар тузилмоқда. Шу ўринда, жамоа янги мавсумда янги рамз билан ўз фаолиятини давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.

andijon logo new

"Aндижон" футбол клуби дизайнери Комилов Сардорбек томонидан яратилган янги логотип қизил ва кўк рангдан ташкил топган. Ушбу ранглар клуб ҳомийси рамзининг ранги билан мос қилиб танланган.

Жамоа тимсоли бўлган бургут эса эски логотип сингари янги рамзда ҳам акс этган. Янги логотипда Aндижон фарзанди шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳайкали ва "A" ҳарфи ҳам ўрин олган.

andijon logo new1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Абдуррохман Латифжонов
03/01/2021 16:38
Косимов Андижон жамоасига чизиб бердими