“Андижон” Осиё чемпионини ўз сафига қўшиб олди

CHERY AUTO

Осиё чемпиони ва тўпурари “Андижон”да тўп суради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

Tecno

“Бургутлар”нинг қишки селекция ишлари жадаллик билан давом этмоқда. Тажрибали футболчилар билан бир қаторда келажаги порлоқ, истеъдодли ёшларга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда жамоамиз барчанинг эътиборида бўлган Асилбек Алиев билан шартнома имзолаганини маълум қиламиз. У 2009 йилнинг 1 январь санасида Фарғона вилояти Бувайда туманида таваллуд топган. 2019 йилдан “Одил Жуниор” академиясида таҳсил ола бошлаган. 

Ўтган йили биринчи лига мусобақасида “Олимпия” клубида тўп сурган. 6 та гол урган ва 4 та ассистни бажарган. 

Алиев Ўзбекистон U-17 терма жамоаси билан 2025 йили Саудия Арабистонида бўлиб ўтган Осиё Кубогида қитъа чемпиони бўлган. 

Ушбу мусобақада 6 та ўйинда 5 та гол уриб турнир тўпурарига айланди. 

Шунингдек, ўтган йили U-17 ўртасида Қатардаги жаҳон чемпионатида ҳам қатнашди ва ҳамда битта гол муаллифига айланган. Асилбек жамоамизнинг аҳил оиласига хуш келибсан”, - дея ёзади “лочинлар” ўзининг расмий саҳифасида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!