“Андижон” Қозоғистон клуби билан дуранг ўйнади

 

Бир неча кун олдин Андижоннинг “Андижон” клуби 7 мартдан Тошкентда йиғин бошлашини маълум қилгандик. Унда андижонликлар янги мавсум олдидан бир қатор ўртоқлик ўйинлари ўтказишни режалаштиришган. Улар қаторида Қозоғистоннинг “Каспий” клуби билан ҳам назорат учрашуви ўтказиш режалаштирилган.

SPORTS.uz интернет ахборот порталига маълум бўлишича, 9 март куни Тошкентда “Андижон” Қозоғистон клуби билан куч синашган. Ушбу беллашувда томонлар ҳар қанча ҳаракат қилишмасин дарвозаларга йўл топа олишмади – 0:0.

Эслатиб ўтамиз, “Андижон”нинг Тошкентдаги йиғини 17 мартга қадар давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!