Хабарингиз бор, яқинда “Андижон” раҳбариятида ўзгариш юз берганди. Шундан сўнг, клуб тизимидаги ишчи-ходимлар бўйича ҳам эътиборга молик ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

“Андижон” матбуот хизматининг хабар беришича, клубда узоқ йиллардан буён фаолият кўрсатиб келган Ориф Маматказин эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Футболчилик қисмини асосан “Андижон”да ўтказиб, кейинчалик бир неча йил давомида мураббий сифатида ҳам жамоанинг ривожига ўз ҳиссасини қўшган Ориф Исмоилович билан клуб раҳбарияти дўстона равишда хайрлашди.

Эндиликда “Андижон” клуби техник-директори лавозимида Шояд Муллажонов фаолият юритади. Маълумот учун, у 1994 йили Андижонда таваллуд топган. 2013-2017 йиллар давомида “Олмалиқ”, “Андижон” ва “УзДонгЖу” каби жамоаларда тўп сурган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар