"Андижон" Тожикистондаги йиғинини якунлади

  • 21 июль, 2023, 15:10
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Маълумки, "Андижон" жамоаси иккинчи даврага тайёргарликни 9 июлдан Тожикистон Республикаси, Сўғд вилоятининг Гулистон шаҳридаги Баҳористон спорт комплексида бошлаганди. 20 июль куни “Хўжанд” жамоасига қарши назорат учрашувидан сўнг “Андижон”нинг Тожикистондаги ёзги йиғини ниҳоясига етди.

Tecno

Эслатиб ўтамиз, жамоа аъзолари у ерда учта назорат ўйинида майдонга тушди. Дастлаб 12 июль куни “Эсхата” 3:2 ҳисобида мағлуб этилди. 16 июлда эса “Равшан” клубига қарши баҳсда 1:1 натижаси кузатилди ва 20 июль санасида “Хўжанд” билан беллашди.

Энди "Андижон" аъзолари 23 июль куни ўз қароргоҳида тўпланадилар ва Суперлиганинг 14-тур доирасида 28 июль куни бўлиб ўтадиган “Насаф”га қарши учрашувга тайёргарликни давом эттирадилар.

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!