«Андижон» уч футболчи билан қарздорлик масаласини ҳал қилди

Биласиз, «Андижон» жамоасига қарздорликлар учун трансфер таъқиқи қўйилган эди. Жамоа раҳбарияти бугун уч қарздорликни ҳал этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.

2019 йилги мавсумда "Андижон" шарафини ҳимоя қилган украиналик дарвозабон Виталий Мирнийдан жамоанинг 14.000$ миқдорида қарздорлиги бор эди. Бугун клуб раҳбарияти кўрсатилган сумманинг барчасини Мирнийга тўлаб берди ва футболчи билан клуб орасида ҳеч қандай муаммо қолмади.

Ўтган мавсумда андижонликлар сафида тўп сурган футболчилар Дмитро Зозуля ва Артём Литвяковдан ҳам қарздорлик бор эди. Клуб раҳбарияти ушбу футболчиларга 8.000$ дан тўлаб, уларнинг масаласини хам ҳал қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!