Андижон вилояти ҳокими sports.uz мухбирига:

Бугун “Андижон” клуби ўз майдонида “Сурхон” клубини қабул қилиб, ягона гол эвазига дастлабки уч очкосини қўлга киритди. Янги мавсумда ўз майдонидаги илк ўйин бўлгани учун “Бобур арена”да байрамона кайфият ҳукм сурди.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳам учрашувни тўлиқ кузатди ва ўйиндан кейин футболчиларни ғалаба билан табриклади. Ўз навбатида, sports.uz мухбири вилоят ҳокимининг учрашувдан олган таассуротлари билан қизиқди.  

- Бугунги ғалаба билан табриклайман. Ўйиндан қандай таассурот олдингиз?

- Шу футболчиларни отасига минг раҳмат. Ўз ғалабаси билан мухлисларни хурсанд қилишди. Чунки Андижонда очилиш ўйини эди. Стадионда шунча мухлис, улар яхши кайфият билан келишганди, ўйиндан сўнг ҳам барчада юқори кайфият. Андижонимиздан ҳеч қачон барака аримасин. Доим жамоамизга ютиш насиб қилсин.

- Ҳисоб қалтис бўлиб турган пайтда ҳаяжонланмадингизми?

- Қандай ҳаяжонланмайман? Бутун ҳаяжон менда бўлди. Биласизми, Андижонни битта минуси юрагимни касал қилади. Биргина плюси эса мени руҳлантириб юборади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Яшин. Ш.И
17/03/2021 16:27
Анжанни биринчи минуси ўзингизку ҳоким бува, олдинги йиллардаги қоп-қоп халқни пулини кўкка совурмай жой-жойига қўйиб сарф этганингизда ҳозир Анжан суперлигада ўз ўрнига эга жамоа бўлиб шаклланган бўларди.
Жамоа дунё юзини кўрибдики фақат кучлилар сафида жон сақлаб қолиш учун курашади.
ҚАЧОНГАЧА АХИР ???
&
Bek 56
16/03/2021 22:41
Э яшанг хоким бува Андижон галабаси давомли бу'лсин

Минбар

Барча блоглар